
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Германиянинг Гамбург шаҳрида якунига етган бокс бўйича жаҳон чемпионатида
-69 кг вазн тоифасида иштирок этиб, чемпионга айланган Шаҳрам Ғиёсов ўзи туғилиб ўсган замин — Бухорога бугун етиб борди.
Шаҳрам Ғиёсовни Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Носиров Жамол Шуҳратович ҳамда спортчининг яқинлари Бухоро вилоят аэропортида тантанали равишда кутиб олишди.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов ўз вазни тоифасида жаҳон чемпионлигига эришиш билан бирга “АIBA” бокс федерацияси ўтказган сўровномада рақибларини ортда қолдириб, “мусобақанинг энг яхши боксчиси” номига ҳам сазовор бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Манба: qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар