16:01 / 09.09.2017
4 857

“Asian Fight–2017”: турнирдаги марказий жанглардан бири ўтказилмайди

“Asian Fight–2017”: турнирдаги марказий жанглардан бири ўтказилмайди
Бугун, 9 сентябрь куни микс силат спорт тури бўйича “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight–2017” турнири ўтказилади.

Турнирга фахрий меҳмон сифатида америкалик актёр ва жанг санъати устаси Стивен Сигал таклиф этилган.

Стивен Сигал кеча, 8 сентябрь куни Ўзбекистонга етиб келди ва Тошкентнинг турли жойларига ташриф буюрди.

Сигал дастлаб Тошкентдаги нуфузли олийгоҳлардан бири бўлмиш Ўзбекистон маданият ва санъат институтига ташриф буюрди. Бу ерда фахрий меҳмонни институт раҳбарлари илиқ тарзда кутиб олишди.

Институт проректори Стивен Сигални олийгоҳ билан таништириб чиқди. Шундан сўнг жанг санъати устаси талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Маданият ва санъат институтидаги тадбир якунига етгач, Стивен Сигал Тошкент вилояти Занги ота тумани “Бабос” от спорти саройига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ташкилотчилар барча меҳмонлар учун кичик концерт тақдим этишди.

Шунингдек, кеча “Asian Fight–2017” турнирида иштирок этадиган спортчиларнинг вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда барча спортчилар ва мусобақа ташкилотчилари иштирок этишди.

Бундан ташқари, “Asian Fight–2017” турнири учун яна бир йўқотиш юзага келди. Марказий жанглардан бири бўлиши кутилган Анвар Бойназаров ҳамда афғонистонлик Ғулом Дастагир иштирокидаги жанг ўтказилмайди.

Маълум бўлишича, бунга Бангкокдан Тошкентга уча олмаган самолёт сабаб қилиб кўрсатилган.

Жанглар бошланишидан олдин соат 18:00 да “Бунёдкор” стадионида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Asian Fight–2017”: турнирдаги марказий жанглардан бири ўтказилмайди