Россия премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган учрашувлардан бири ўзига хос «ўзбекча дерби»га айланди. Ўзбекистон терма жамоасига номзод икки футболчи тўп сурадиган жамоалар «Тосно» ва «Анжи» ўзаро масалага ойдинлик киритиб олиш учун майдонга чиқишди.
Учрашувнинг дастлабки қисмида «Тосно» вакиллари ҳисобни очган бўлсада, кейинроқ «Анжи» икки гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ Вагиз Галиулиннинг иккинчи бўлимда чамаси 25 метрлардан киритган голи ленинградликларга бир очкони тақдим этди.
Учрашувда «Тосно» таркибида Галиулин 90 дақиқа давомида тўп сурган бўлса, Вадим Афонин меҳмонлар сафида 59 дақиқа ҳаракат қилиб, Бакаевга алмаштирилди.
Ушбу натижадан кейин «Тосно» ҳисобидаги очколар сони 8тага етди ва жамоа 12-ўринда қолди. «Анжи» эса 7 очко билан 14-поонани банд этиб турибди
Россия Премьер-лигаси, 9-тур
Тосно – Анжи 2:2 (1:2)
Голлар: Марков (5), Галиулин (63) – Прудников (18), Данченко (25) .
Тосно: Юрченко, Чернов, Дугалич, Дудиев (Труйич, 79), Шахов, Палиенко, Полетанович (Трошечкин, 85), Казаев, Вагиз Галиулин, Заболотний, Марков (Нуну Роша, 67).
Анжи: Будаков, Полуяхтов, Армаш, Бризгалов, Тетрашвили, Кацаев (Гулиев, 54), Данченко (Хубулов, 72), Вадим Афонин (Бакаев, 59), Яковлев, Маркелов, Прудников.
Огоҳлантиришлар: Полетанович (80).
[media=https://youtu.be/Avo1Z-DWNzc]
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди