01:13 / 10.09.2017
5 547

"Asian Fight-2017". 8 нафар спортчимизнинг 7 таси ғалаба қозонди

"Asian Fight-2017". 8 нафар спортчимизнинг 7 таси ғалаба қозонди
Айни дақиқаларда “Бунёдкор” стадионида "Asian Fight-2017" турнири давом этмоқда. Айни пайтга қадар 8 нафар жангчиларимиз рингга кўтарилишди. Шулардан 7 таси ғалаба қозонди.

Фақатгина Улуғбек умаров афғонистонлик рақибига 20 сония ичида мағлуб бўлди.

Ҳамюртимиз Айюбхон Камолов (66 кг) ҳиндистонлик рақиби Викаш Даҳияни (партерда) таслим этди.

Ўзбекистон вакили Исроил Расулов сингапурлик Муҳаммад Хаирини партерда таслим этди.

Ўзбек жангчиси Муҳаммадали Тоштурғунов қирғизистонлик Бектур Мангиев устидан очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонди.

91 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳасанхон Баратов россиялик Михаил Холдоркинни 1-раунддаёқ нокаутга учратди.

Супер оғир вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Мирзамуҳаммедов 2-раунд аввалида кипрлик рақиби Вартан Апарианни техник нокаут билан таслим этди.

Ўзбек ўғлони Аҳлиддин Мирзадавлатов қозоғистонлик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди.

86 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов Озарбайжон вакили Зия Мирзаевни 30 сонияда таслим этди.

Ушбу шоуда 8 нафар спортчимиз рингга чиқиши режалаштирилган эди, бироқ Таиландда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Бангкок – Тошкент XЙ532 рейси кечиктирилганлиги сабабли муай тай бўйича икки карра жаҳон Анвар Бойназаров турнирни ўтказиб юборди.

Манба: sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Asian Fight-2017". 8 нафар спортчимизнинг 7 таси ғалаба қозонди