01:01 / 12.09.2017
4 351

УЕФА президенти «ПСЖ»га таҳдид қилди

УЕФА президенти «ПСЖ»га таҳдид қилди
УЕФА президенти Александер Чеферин «ПСЖ»нинг Неймар ва Килиан Мбаппе (222 миллион ва 180 млн евро) трансфери бўйича фикр билдира туриб, уларнинг молиявий фейр-плей талаблари бўйича жазога тортилиш имкониятини баҳолади.

«Мен Платинидек машҳурликка интилсам, «ПСЖ»ни еврокубоклардан четлатишим керак бўлади», – деган Чеферин.

«Ҳеч ким қонундан устун бўлмайди. Яқин вақт ичида биз парижликларнинг трансферлари бўйича текширувлар натижаларини кўриб чиқамиз. Санкциялар ўта бешафқат бўлиши мумкин», – дея УЕФА президентининг таҳдидона сўзларини келтирган L'Equipe.

«Агар «ПСЖ»нинг айби исботланса, мен бу клубни еврокубоклардан четлатаман. Биз жазолашдан қўрқмаймиз», – дея қўшимча қилган словениялик амалдор.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА «ПСЖ»нинг молиявий фейр-плей қоидалари талабларига қанчалик амалга қилгани бўйича текширув олиб бормоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА президенти «ПСЖ»га таҳдид қилди