Бокс бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Эдуард Кравцов россиялик боксчилар 2018 йилда хорижлик спортчилар билан қатор тадбирлар ўтказишини билдирди.
“Келаси йили жаҳон бокси етакчилари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба, Америка, Ирландия терма жамоалари билан машғулотлар ўтказишни режалаштирганмиз.
Мақсадимиз — тажриба алмашиш. Булар машғулотлар, учрашувлар ва халқаро мусобақалардаги ўзаро учрашувлар бўлади”, дейди Кравцов.
Аввалроқ Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев жаҳон чемпионатида олтин медалларга эга чиқа олмаган Россия терма жамоаси фаолиятини салбий баҳолаганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Манба: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда