«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур учрашувлари доирасида «Селтик»ка қарши кечган ва 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейин шотландлар клуби ҳимоячиси Энтон Ралстон билан қўл бериб хайрлашишни истамади.
Ўйин давомида 18 ёшли бу футболчи бразилияликка қарши индивидуал тарзда ҳаракат қилди, у 20-дақиқага қадар Неймарга икки марта қўполлик ишлатиб, сариқ карточка ишлади ва рақибининг норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади Кун нашри.
Ўйин давомида футболчилар ўртасида тортишув ҳам рўй берган. Ўйин якунида шотландиялик футболчи миннатдорчилик билдириш учун Неймарга қўл узатган, аммо бразилиялик футболчи унга қўл беришдан бош тортган ва унга нимадир деган. Футболчилар жанжаллашиб кетмаслиги учун жамоаларнинг бошқа вакиллари аралашган, Марко Верратти Ралстонни олиб кетган.
[media=https://youtu.be/p7W5gtgXCEM] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда