“Насаф” – “Локомотив” учрашуви якунига бағишланган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйидаги фикрларни билдирди.
-Аввало мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга тузган режамиз амалга ошди. Режамиз шундан иборат эдики, бугун биз ҳимояда хато қилмасдан, қарши ҳужумлар орқали рақибни жазолаш эди. Нимагаки, “Локомотив”дек жамоа билан очиқ футбол ўйнаш, кўнгилсиз натижага олиб келади. Чунки, жамоада тажрибали ўйинчилар кўпчиликни ташкил этади. Режамизни уддаладик. Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик. Стадионга ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд эта олдик. Бу биз учун жуда ёқимли.
Бугун Кенжабоев мухлисларда яхши таасурот қолдирди, у астойдил ҳаракат қилди. Ушбу ўйинчимизнинг индивидуал ҳаракатлари ҳам яхши шаклланаяпти. Унга ишонч билдиришда давом этамиз. Бундай иқтидорли ёшлар бизда кўп. Ўзини кўрсатган ёшларимизга шундай ишонч билдиришда давом этаверамиз, дейди Бердиев.
Шунингдек, журналистлар томонидан, "миллий терма жамоани бошқаришга кўзингиз етадими?"қабилидаги саволга "Насаф" устози, "Йўқ, терма жамоага ҳорижлик мутаҳассис керак!", дея жавоб қайтарди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи