Хабарингиз бор, кеча ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддинов украиналик собиқ чемпиони Виктор Постолга қарши жанг ўтказди. 10 раунд этиб белгиланган ушбу жангда ҳамюртимиз рақиби устидан яққол ғалаба қозонган эди. Бунга қатор фактларни келтиришимиз мумкин. У жанг давомида рақибини икки бор нокдаун ҳолатига тушурган бўлса, фақатгина улардан биттасида ҳакам ҳисобни очди. Аслида, иккинчи вазиятда ҳам нокдаун қайд этилиши керак эди. Қолаверса, бутун жанг мобайнида Постолга нисбатан кўп ва аниқ зарбалар йўллаган ҳам боксчимиз бўлади.
Афсуски, мезбонлик фактори барибир ўз сўзини айтди. Жангдан кейин боксчимиз промоутери “Темурланг” клуби раҳбари Ҳусрав Насруллаев билан боғланиб, жангдан кейинги фикрларига қулоқ тутдик.
– Жанг жуда кескин ва муросасиз ўтди. Жамшиднинг ғалаба қозонганини бутун Украина халқи кўрди ва эътироф этди. Жангдан сўнг, мухлислар “янги Пакьяо”, “янги чемпион” деб олқишладилар. Қолаверса, ушбу бокс кечасини ташкил қилган промоутерлар ҳам келиб, мазкур жангдаги ҳакамлик учун узр сўрашди. Ўйлайманки, ушбу холат келажакдаги улкан натижалар учун сабаб бўлади, –дейди Насруллаев.
Эслатиб ўтамиз, жанг якунига кўра, ҳакамлар 97:92, 97:92, 98:92 ҳисобларида Пистолнинг ғалабасини эътироф этишди.
Манба: sports.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи