Ўзбекистон футбол федерациясига янги раҳбар сайлангач, у ривожланишнинг узоқ йиллик дастурини ишлаб чиқди. Хўш, барча муаммолари очиқ-ойдин кўриниб турган футболимиздаги муаммоларни бартараф этиш учун узоқ йиллик дастур керакми?
БАРЧАСИ НОЛДАН БОШЛАНАДИ
Албатта, гарчи Мираброр Зуфарович “Мен келганимда пойдевор йўқ эди”, дея омадсизлигини оқлаган бўлса-да, у кетаётганида ҳам ўзбек футболининг пойдевори деярли йўқ эди.
Айниқса, терма жамоанинг аҳволи анчагина ночорлашиб қолди. Бу шуни англатадики, академияларнинг аҳамияти терма жамоа учун нол қийматига тенг бўлиб улгурган.
Бу шуни англатадики, ўзбек футболининг боши ва илдизини боғлаш учун барчасини нолдан бошлаш керак. Академияларнинг савияси, даражаси ва аҳамиятини қайтариш лозим.
ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР ТАЛАЙГИНА
Асосий муаммолардан бири футболнинг тепасига футболни тушунадиган раҳбарларни қўйиш керак. Бунда асосий эътиборни ташкилотчилигига ёки уддабуронлигига эмас, футболни тушунишига қаратиш лозим.
Чунки битта ташкилотчи, уддабурон, аммо футболни тушунмайдиган инсоннинг кароматини кўрдик. Темир йўл соҳасида кўплаб ютуққа эришган одамни “Бу уддабурон, кўп нарсани эплайди”, деб футбол соҳасига тиқиштириб қўйиш бемаънилик эканлигини ҳамма билади. Футболдаги ислоҳотларда ҳам шунга амал қилиш лозим.
ЁШЛАРГА ИМКОН БЕРИШ КЕРАК
Албатта, бугунги кунда футболни тушунадиган ёш мутахассислар жуда кўп. Шуларга кўпроқ имкон бериш керак. Ёши катта, ҳатто пенсия ёшидан ҳам анча ўтиб кетган кадрларга дам бериб, уларнинг ишини ёшларга топшириш лозим, назаримизда! Ана шунда иш тартиби тезлашади, замонавийлашади. Фақат бунда пулни, жиғилдонини эмас, ишини яхши кўрадиган кадр танлаш керак.
ХОРИЖЛИК МУТАХАССИСНИ ЧАҚИРИНГ!
Яна ўша масала — терма жамоага хорижлик мутахассисни жалб қилиш. Бу — давр талаби. Ўзбек футболига Европа нафаси кириб келиши учун хорижлик мутахассисни жалб қилиш лозимдир. Ана шунда секин-аста ривожланиш бошланади.
(давоми бор)
Манба: www.mazmun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда