Ўзбекистон ўсмирлар термаси U-16 ОЧ саралашини ғалаба билан бошлади

  • 19 сентябрь 2017, 10:55
  • 3 279
  • Спорт
  • Ўзбекистон ўсмирлар термаси U-16 ОЧ саралашини ғалаба билан бошлади
    Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари давом этмоқда.

    Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа бугун, 18 сентябрь куни Баҳрайнга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона голга захирадан майдонга тушган Миржалол Қосимов 89-дақиқада муаллифлик қилди ва жамоага дастлабки 3 очкони тақдим қилди.

    Қайд этиш керакки, ўйиннинг 33-дақиқасида баҳрайнликлар ҳимоячиси Ўзбекистон ўсмирлар термаси ҳужумчиси Игорь Чикризовга оғир жароҳат етказди. Ҳужумчи майдонни тарк этиб, шу заҳоти шифохонага етказилди.

    Ўтказилган тиббий кўрикдан кейин Игорь Чикризовга ўнг оёқ товон қисмини боғловчи пай шикастланиши ташхиси қўйилди. Футболчига барча керакли муолажалар кўрсатилгач, шифокорлар Ўзбекистон ўсмирлар термаси ҳужумчисининг жароҳатидан тикланиши учун 2–4 ҳафта вақт керак бўлишини маълум қилишди.

    Куннинг иккинчи ўйинида Иордания ўсмирлари Шри-Ланкага қарши баҳс юритди. Гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилаётган Шри-Ланка бу сафар ўз дарвозасидан 7 та гол олиб чиқди.

    U-16 ОЧ саралаш босқичи
    Ар-Риёд, Саудия Арабистони
    18 сентябрь, душанба


    Баҳрайн – Ўзбекистон 0:1

    Гол: Миржалол Қосимов (89)

    Ўзбекистон U-16: Мўминмирзо Қодиров, Абдурауф Бўриев (Миржалол Қосимов, 83), Хуршидбек Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев (Темур Мамасиддиқов, 63), Дониёр Собиров, Мироншох Сатторов, Игорь Чикризов (Бобурбек Собиров, 33), Бобурмирзо Эргашев.

    Огоҳлантиришлар: Холид Ҳайтам ал-Шеруқий (25), Аҳмад Абдулла (31) – Мироншох Сатторов 83.

    Куннинг иккинчи ўйинида Иордания ўсмирлари Шри-Ланкага қарши баҳс юритди. Гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилаётган Шри-Ланка бу сафар ўз дарвозасидан 7 та гол олиб чиқди.

    Шри-Ланка – Иордания 0:7

    Якунига етган ўйинлардан кейин “А” гуруҳи жадвали қуйидаги кўринишни олди. Мазкур ҳаволага ўтиш орқали ҳам турнир жадвали билан танишиш мумкин.

    Қуйида бўлажак ўйинлар анонси билан танишинг.

    20 сентябрь, чоршанба
    ЎЗБЕКИСТОН – Шри-Ланка
    Саудия Арабистони – Баҳрайн

    22 сентябрь, жума
    Иордания – ЎЗБЕКИСТОН
    Саудия Арабистони – Шри-Ланка

    24 сентябрь, якшанба
    Баҳрайн – Иордания
    ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони

    Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 20 сентябрь – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.

    Манба: championat.asia

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзбекистон ўсмирлар термаси U-16 ОЧ саралашини ғалаба билан бошлади