
Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев Uff.uz сайти билан суҳбатда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида саволларга жавоб берди.
"Ўзбекистон футбол федерациясида айни вақтда тизимли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар якунига етмагунга қадар ҳеч қандай расмий ахборот бера олмаймиз.
Ҳамма иш якунига етгандан сўнг ЎФФ томонидан махсус баёнот берилади. Ушбу баёнот яқин кунларда федерациянинг расмий сайти орқали маълум қилинади ва унда Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ҳамда бошқа масалаларга атрофлича тўхталинади.
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ҳам шундан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиши ва журналистлар саволларига жавоб бериши режалаштирилган", - дейди Санжар Ризаев.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар