Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 21 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида учрашди, деб ёзади Qalampir нашри.
Учрашув давомида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Инфантинодан таниқли футбол юлдузлари Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши ва жаҳон футболида фаолият олиб бораётган топ-мураббийларни Ўзбекистонда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиб беришлари учун таклиф қилишда амалий ёрдам беришини сўради.
Бундан ташқари, Европанинг кўзга кўринган футбол клублари ва Ўзбекистон жамоалари ўртасида ҳамкорликдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича икки томонлама келишувга эришилди.
ЎФФнинг собиқ президенти Мираброр Усмонов ташкилотчилигида бундан 9 йил илгари “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Тошкентга мастер-класс ўтказиш учун ташриф буюрганди.
Шунингдек, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам 2009 йил Тошкентга ташриф буюриб, “Бунёдкор” стадионида ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб қайтганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Умид Аҳмаджонов ЎФФнинг янги президенти сифатида оммаган таништирилди. Конференцияси иштирокчилари бир овоздан Умид Аҳмаджоновнинг номзодига овоз беришган.
Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ЎФФ делегацияси Швейцариядан Тошкентга шу ҳафта охирида қайтиб келади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?