Аввалом бор, сизни оғир ва шарафли бўлган ЎФФ президентлигига сайланишингиз билан табриклаб, сизга ва оила аъзоларингизга узоқ умр, соғлик-омонлик, сабр-тоқат ва албатта омад тилашга ижозат бергайсиз.
Ҳурматли, Умид Аҳмаджонов, шу фурсатдан фойдаланиб, нокамтарлик бўлса ҳам, ўзимни айрим фикр ва мулохазаларим билан ўртоқлашсам.
1. 2017 йилни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилди. Сиз ҳам халқ билан очиқ мулоқотга киришишингизни ва шундай тақдирда оддий халқ билан кўпроқ учрашиб, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглашингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.
2. Иккинчи илтимосим ҳам бевосита юртбошимиз Шавкат Миромонович билан боғлиқ. У кишидан ўзингизга куч-қудрат, ақл-идрок, тун ва кунни бир бирига улаб, фақат ҳалол меҳнат орқали футболни ривожлантириш дарду ғами билан яшашингизни Яратгандан сўраб қоламан.
3. Ўз оилангизга сизни тушунадиган, оғирингизни енгиллаштирадиган фидоий инсонлар билан ишлашингиз керак. Ҳозирги кунда ҳеч кимга сир эмаски, ЎФФда жуда кўплаб ўз ишларига номуносиб инсонлар ишлашади. Сиз эса ёш кадрларга кўпроқ имконият беришингизни истаб қолардим.
4. ЎФФ қошида кузатув кенгаши тузишингизни, унга нафақат Тошкент шаҳри, балки, вилоят футболида кўзга кўринган шахсларни аъзо қилиш, улар билан йиғилиш ўтказиб, қилинадиган ишлар бўйича мулоқотни тинглашингиз керак.
5. Барча вилоятларга тез-тез сафар қилиб, энг қуйи футболга оид кишилар билан учрашиб, уларнинг дардларига қулоқ солишингиз ва албатта, вилоятларда болалар футболининг йиғилиб ётган муаммоларига амалий ёрдам беришингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.
6. Олий лига клубларимизга чет эллик инвесторлар топиб, бириктириш керак. Мен бу фикрни 10 йиллардан буён куйиниб қўллаб-қувватлаб келаман. Мана бу йил биринчи қалдирғоч жамоамиз - "Пахтакор"да ушбу ишлар амалга ошди. Мен бундан жуда хурсанд бўлдим. Лекин бир жамоанинг ўзига катта эътибор бериб, қолганлар ўзининг аравасини тортиши адолатдан эмас. Бу йўл билан барибир футболимиз ўсмайди.
7. Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий танлашда ҳеч қандай шошмашошарликларсиз, ўта босиқлик билан, ҳақиқий ўзбеклардек маслаҳат қилган ҳолда, ўзбек халқи учун жонини берадиган мутахассисни тайинлаш керак.
Ҳурматли Умид Аҳмаджонов, шахсан ўзим сизни яхшилаб ўрганиб чиққанлигим боис ишончим жуда юқори. Сизга ишонганлигим боис, мана шу фикр-мулоҳазаларим билан ўртоқлашдим. Умид қиламанки, бунга бефарқ бўлмайсиз. Сизга ўзимнинг энг самимий тилакларимни изҳор этишимга рухсат бергайсиз.
Ҳурмат билан Асқар Усмонов
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...