12:10 / 23.09.2017
5 295

Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди (видео)

Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди (видео)
Профессионал рингда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.

Ғоибназаров 22 сентябрь куни АҚШда мексикалик Виктор Росас билан жанг ўтказди. Беллашувда ҳамюртимиз ишончли ҳаракат қилиб, ғалаба қозонди. Тони Зайно ҳакамлик қилган жангда Фазлиддин Ғоибназаров Росасни очколар бўйича мағлубиятга учратди.

Ғоибназаровнинг жангдан сўнг KUN.UZ нашрига маълум қилишича, жанг кутилганидан анча қийинроқ кечди.

“Рақибим анча кучли эди, менга бироз қийинчилик туғдирди. Бироқ, очколар бўйича ғалаба қозондим. Жангда мени қўллаб-қувватлаб турган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдираман”, - деди боксчи.

Маълумот учун: Рио олимпиадасидаги ғалабадан сўнг профессионал боксга ўтган Фазлиддин бундан аввалги икки жангда Виктор Васкез ва Агустин Маурасни мағлубиятга учратганди.

Баъзи маълумотлар кўра, Фазлиддин Ғоибназаровнинг кейинги жанги жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади.
[media=https://youtu.be/IWPP84f_8wo]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди (видео)