07:56 / 24.09.2017
4 842

Бир кунга 100 минг евродан кўпроқ. Неймар «ПСЖ»да ақлбовар қилмас пул ишламоқда

Бир кунга 100 минг евродан кўпроқ. Неймар «ПСЖ»да ақлбовар қилмас пул ишламоқда
Бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг «ПСЖ» таркибида ишлаб топаётган молиявий даромадлари миқдори аниқ бўлди. Бу ҳақда «Der Spiegel» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, футболчи Парижда ойига 3 миллион 69 минг 520 евро пул ишлаб топмоқда. Натижада 25 ёшли ҳужумчининг кунлик оладиган пули 100 минг евродан кўп бўлмоқда.

Бразилиялик футболчи Париждан 9 километр узоқликда жойлашган уйда кунига 14 минг евро тўлаб ижарада туради.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Неймарни «Барселона»дан 222 миллион евро эвазига сотиб олган ва уни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бир кунга 100 минг евродан кўпроқ. Неймар «ПСЖ»да ақлбовар қилмас пул ишламоқда