18:58 / 24.09.2017
4 348

Мессининг таъқибчиси Пабло Маффео: «Лео – менга иккита савол берди»

Мессининг таъқибчиси Пабло Маффео: «Лео – менга иккита савол берди»
“Жирона” ҳимоячиси Пабло Маффео “Барселона”га қарши учрашув (0:3) дан сўнг Мессининг саволларига жавоб бергани ҳақида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Маффео учрашувда фақат Месси ортидан таъқибда бўлди ва натижада аргентиналик ҳужумчи “Жирона” дарвозасига гол ура олмади.

“Месси – мендан ёшим ва “Сити”дан ижарага келганим ҳақида сўради. Унга ҳаммасини батафсил айтиб бердим.

Ўйин олдидан мураббий менга Мессини қаттиқ қўриқлашим ҳақида топшириқ берганди. Фақат унинг ёнида бўлишим ва тўпга эмас Мессига ўйнашим кераклигини билдим.

Тўғри, Леодек футболчини қўриқлаш ҳам ақлий ҳам жисмонан томондан қийин. Лекин ўйлайманки мен ўз вазифамни яхши ижро этдим. Мураббийнинг билдирган ишончи учун унга миннатдорчилик билдираман”, — дейди Маффео.

Маълумот учун, 20 ёшли испаниялик футболчининг трансфер ҳуқуқи “Манчестер Сити”га тегишли бўлиб, “Жирона”да ижара футболчиси сифатида фаолият олиб бормоқда .

“Жирона” эса “Манчестер Сити” клуби раҳбарларига тегишли бўлиб, жамоа City Football Group компаниясига тегишли.

Манба: www.stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мессининг таъқибчиси Пабло Маффео: «Лео – менга иккита савол берди»