09:03 / 25.09.2017
3 515

АҚШ спортчилари тиз чўкди, лекин нега?

АҚШ спортчилари тиз чўкди, лекин нега?
Ўтган ҳафта, жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп америка футболи ўйинчиларининг мадҳия пайтида бажараётган норозилик ҳаракатини танқид қилганидан сўнг, барчанинг нигоҳи дам олиш кунлари ўтадиган ўйинларда бўлди. Боиси, футболчи сабот билан яна буни такрорлайдими ё мамлакатда президентининг сиёсий иродаси устунми, бу саволга жавоб топилиши зарур.

Гап шундаки, жаноб Трамп ижтимоий тармоқдаги микроблоги орқали ҳам ирқчиликка "тиззасига чўккан ҳолда мадҳияни тинглаш" тарзида қаршилигини ифодалаётган спортчиларни қоралаб чиққан. Ваҳоланки, якшанбанинг энг биринчи ўйинларидан бирида бу ҳолат яна такрорланди, шунингдек, Жексонвил Жагуар эгаси, бир пайтлар Дональд Трамп сайловолди кампаниясига 1 миллион доллар хайрия қилган Шаҳид Хон ҳам норозилик ҳаракатига қўшилди.

Булар ортидан, машҳур қўшиқчи Стив Вондер, Окленд Атлетлари жамоаси аъзоси Брюс Максвел тиз чўкиши билан ўз норозилигини кимга билдираётгани мавҳум қолмоқда. Эндиликда тиз чўкиш ирқчиликка қаршими ё президентнинг нўноқ гапларига? Нима бўлганда ҳам бу кун АҚШ спортчиларини тиз чўктиргани билан тарихда қолди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АҚШ спортчилари тиз чўкди, лекин нега?