Европа чемпионлар лигасининг G гуруҳида 2-турдан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди ва бироз кутилмаган натижалар кузатилди.
Биринчи турда Португалияда шов-шувли ғалаба қозонган «Бешиктош» бу сафар Германия чемпионатининг ўтган мавсумдаги кашфиёти «Лейпциг»ни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратган бўлса, «Порту» биринчи турдаги мағлубият аламини «Монако»га қарши меҳмондаги ўйинда олди. Португалияликлар кутилмаганда ўтган мавсум ярим финалчилари дарвозасини жавоб уч марта ишғол қилишга муваффақ бўлишди.
Гуруҳда «Бешиктош» 6 очко билан гуруҳда биринчи бўлса, «Порту» уч очко билан иккинчи ўриндан жой олган. «Лейпциг» ва «Монако»да эса биттадан очко мавжуд.
G гуруҳи
Бешиктош (Туркия) – РБ Лейпциг (Германия) 2:0 (2:0)
Голлар: Бабел (11), Талиска (43).
Бешиктош: Фабрисио, Пепе, Эркин, Медель (Уйсал, 70), Тошич, Хатчинсон, Озъякуп, Талиска (Арслан, 81), Куарежма, Бабел, Тосун (Негредо, 90).
РБ Лейпциг: Гулачи, Упамекано, Орбан (Кампль, 46), Хальстенберг, Забитцер, Кейта (Брума, 59), Ильзанкер, Демме, Форсберг, Огюстен, Вернер (Клостерманн, 32).
Огоҳлантиришлар: Орбан (8), Кейта (15), Эркин (17).
Монако (Монако) – Порту (Португалия) 0:3 (0:1)
Голлар: Абубакар (31, 69), Лайюн (89).
Монако: Бенальо, Глик, Жорже, Сидибе, Жемерсон, Лемар (Лопеш, 63), Фабиньо, Геззаль (Кейта, 74), Моутинью, Диакаби (Каррильо, 46), Фалькао.
Порту: Касильяс, Фелипе, Теллес, Рикарду Перейра, Маркано, Эррера, Данилу Перейра, Марега, Сержиу Оливейра (Рейес, 86), Браими (Лайюн, 71), Абубакар (Корона, 71).
Огоҳлантиришлар: Диакаби (9), Фабиньо (33), Эррера (34), Сержиу Оливейра (62), Данилу Перейра (66), Сидибе (83), Касильяс (87). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради
Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди
Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди