date
views 4 724

«Боруссия» - «Реал» учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди

«Боруссия» - «Реал» учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ гуруҳи босқичи 2-тури доирасида Дордмунднинг «Боруссия» клубига қарши кечган баҳснинг (3:1) энг яхши ўйинчиси, деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берган.

Португалиялик форвард иккинчи бўлимда иккита гол уриб, учрашувнинг асосий қаҳрамонига айланди. Эндиликда, унинг ҳисобида мусобақанинг икки ўйинида тўртта гол бор. Аввалроқ у АПОЭЛ билан беллашувда (3:0) ҳам дубль қайд этганди. «Қаймоқранглилар» кейинги баҳсда Мадридда «Тоттенҳэм Ҳотспур» билан куч синашади (17 октябрь).

H гуруҳидаги турнир жадвали: 1. «Тоттенҳэм» – 6 очко; 2. «Реал» — 6; 3. «Боруссия» Д — 0; 4. АПОЭЛ — 0.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Боруссия» - «Реал» учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди