08:01 / 28.09.2017
4 436

ЕЧЛ, С гуруҳи. «Челси» сўнгги дақиқадаги гол эвазига «Атлетико»ни иродали тарзда енгди, «Рома»да ҳам ғалаба

ЕЧЛ, С гуруҳи. «Челси» сўнгги дақиқадаги гол эвазига «Атлетико»ни иродали тарзда енгди, «Рома»да ҳам ғалаба
Озарбайжонга сафар қилган «Рома» клуби «Карабах»ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Костас Манолас ва Эдин Жеконинг голларига мезбонлар вакили Педро Энрике аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

Иккинчи учрашув драматик руҳда кечди. Дастлаб “Атлетико” Антуан Гризманнинг пенальтидан киритган голи туфайли олдинга ўтиб олган бўлса, иккинчи бўлимда лондонликлар икки бор рақиб дарвозабонини хафа қилишга эришдилар.

59-дақиқада Альваро Мората мувозанатни тиклаган бўлса, 94-дақиқада Миши Батшуайи жамоасига иродали ғалабани тақдим этган голга муаллиф бўлди.

ЕЧЛ, В гуруҳи 2-тур

Карабах (Озарбайжон) – Рома (Италия) 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар
: 0:1 – 7 Манолас, 0:2 – 15 Жеко, 1:2 – 28 Педро Энрике.

Карабах – Шехич, Медведев, Гусейнов, Садыгов, Аголи, Гараев, Ришард, Педро Энрике (Эльюнусси, 76), Мичел (Кинтана, 88), Мадатов (Герье, 81), Ндлову.

Рома – Алиссон, Бруно Перес, Манолас, Жезус, Коларов, Пеллегрини (Стротман, 82), Гоналон (де Росси, 67), Наингголан, Дефрель (Флоренци, 58), Жеко, Эль-Шаарави.
Огоҳлантиришлар: Гараев (39), Педро Энрике (41), Гоналон (43).

Атлетико (Испания) – Челси (Англия) 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар:
1:0 – 40, пенальти Гризманн, 1:1 – 59 Мората, 1:2 – 90+4 Батшуайи.

Атлетико – Облак, Годин, Филипе Луис, Хуанфран, Люка Эрнандес, Сауль, Парти (Хименес, 77), Феррейра Карраско (Торрес, 69), Коке, Корреа (Гайтан, 71), Гризманн.

Челси
– Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Фабрегас (Кристенсен, 86), Канте, Азар (Виллиан, 82), Бакайоко, Алонсо, Мората (Батшуайи, 82).
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (39), Парти (47), Гризманн (54).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ, С гуруҳи. «Челси» сўнгги дақиқадаги гол эвазига «Атлетико»ни иродали тарзда енгди, «Рома»да ҳам ғалаба