19:17 / 28.09.2017
5 664

Ashgabat–2017: Мусобақанинг ёпилиш маросими ўтказилди, Ўзбекистон кучли бешликка кирди

Ashgabat–2017: Мусобақанинг ёпилиш маросими ўтказилди, Ўзбекистон кучли бешликка кирди
Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида барча медаллар ўз эгаларини топди. Яъни кеча, 27 сентябрь куни Осиё ўйинлари мусобақасининг ёпилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар қилди.

Мусобақа якунига кўра мезбонлар Туркманистон терма жамоаси 89 та олтин медаль билан биринчи ўринни эгаллади. Туркманистон терма жамоаси умумий ҳисобда 245 та медаль жамғара олишди.

Ўзбекистон делегацияси спортчилари 24 та олтин медалларни қўлга киритган ҳолда, жадвалнинг бешинчи поғонасидан ўрин олишди. Ўзбекистон делегацияси спортчилари умумжамоа ҳисобида 131 та медални қўлга киритишди.

Бу эса мусобақада энг кўп медаль олиш бўйича иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, ўзбекиситон шарафини ҳимоя қилган спортчилар 24 та олтин медалдан ташқари, 33 та кумуш ва 74 бронза медалларига эга чиқишди.

Хитой терма жамоаси 42 та олтин (97) билан 2-ўринни банд этган бўлса, Эрон делегацияси 36 та олтин (118) билан учинчи ўринни эгаллади. Қозоғистон терма жамоаси эса 28 олтин билан тўртинчи ўриндан жой эгаллади. Фақат шу терма жамоалар Ўзбекистон терма жамоасидан кўпроқ олтин тўплай олишди.

Медаллар жамғариш бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этган 10 та мамлакат рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ashgabat–2017: Мусобақанинг ёпилиш маросими ўтказилди, Ўзбекистон кучли бешликка кирди