23:21 / 30.09.2017
4 936

«Бунёдкор» «Машъал»ни голлар билан сийлади, «Суғдиёна» эса...

«Бунёдкор» «Машъал»ни голлар билан сийлади, «Суғдиёна» эса...
Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
17:00 да бошланган “Суғдиёна” - “Динамо” учрашувида мухлислар гол кўришмаган бўлишса, яна бир “Бунёдкор” – “Машъал” учрашувида меҳмонлар дарвозаларидан тўртта гол олиб чиқишди.

“Қалдирғочлар” таркибида Отабек Шукуров дубль муааллифига айланган бўлса, Шоҳруз Норхонов ҳамда Достон Ҳамдамовлар биттадан тўп киритишди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” йирик ғалабани қўлга киритиб, очколари сонини 41 тага етказиб олган бўлса, “Суғдиёна” 24 очко билан 12-ўринда қолиб кетди.

“Машъал” 34 очко билан 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Динамо” 23-турдан сўнг шунча очко жамғарган ҳолда 13-ўринни банд этиб турибди.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 4:0

Голлар:
Норхонов (26), Шукуров (31), Ҳамдамов (34), Шукуров (37).

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Исломжон Қобилов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Достон Ҳамдамов, Шохрух Гадоев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов, Шохруз Норхонов

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Сардор Раҳмонов, Ҳумоюн Муртазоев, Шаҳзод Шайманов, Аббос Шодмонов, Бобур Қосимов, Игорь Тимонюк, Асилжон Бегимқулов, Аваз Агалиев, Абдуллоҳ Олимов, Зафар Тўраев
***
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Динамо» (Самарқанд) 0:0

"Сўғдиёна":
Музаффар Абдуллаев, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Элёр Орипов, Санжар Рашидов, Ғайрат Умиров, Ихтиёр Тошпўлатов, Сардор Қаҳҳоров, Сардор Эминов, Жавлон Гусейнов, Умид Қодиров.

"Динамо": Темур Жўраев, Акмал Бозоров, Раду Рогак, Шохрух Холматов, Алексей Николаев, Ориф Мамажонов, Амиржон Сафаров, Искандар Холмирзаев, Аднан Ораховац, Фарҳод Тожиев, Дониёр Исмоилов.

Четлатиш: Элёр Орипов 61 (2-сариқ карточка).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» «Машъал»ни голлар билан сийлади, «Суғдиёна» эса...