13:17 / 01.10.2017
5 044

АПЛ. «Сити» Лондонда «Челси»ни мағлуб этди, «Юнайтед» эса 4 та гол фарқи билан зафар қучди

АПЛ. «Сити» Лондонда «Челси»ни мағлуб этди, «Юнайтед» эса 4 та гол фарқи билан зафар қучди
Англия Премьер-Лигасининг 7-туридан жой олган 7 та беллашув ўз якунига етди. Мазкур турда ҳам Манчестер титанлари 3 очкодан қўлга киритди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Марказий беллашув Лондонда ўтиб, Англиянинг амалдаги чемпиони «Челси» «Манчестер Сити»га имкониятни бой берди — 0:1. Бу Антонио Конте жамоасининг дастлабки етти турдаги иккинчи уй мағлубияти бўлди. «Аристократлар» мавсумдаги илк ўйинда «Бёрнли»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Мазкур ғалаба сабаб «Сити» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Жамоа ҳамшаҳри «Юнайтед»дан тўплар нисбатига кўра устун. Бунда фақатгина 1 та гол рол ўйнамоқда.

Ўз навбатида «Юнайтед» мазкур турда ҳам йирик ғалабани қўлга киритди. Лондоннинг «Кристал Пэлас» жамоасини меҳмон қилган «манкунианлар» 4:0 ҳисобида зафар қучди.

«Юнайтед» 7 та турнинг 4 тасида 4:0 ҳисобида зафар қучгани эътиборга молик: «Вест ҳем» 4:0, «Суонси» 4:0, «Эвертон» 4:0 ва «Кристал Пэлас» 4:0. Чемпионлар Лигасида ҳам Моуриньо жамоаси икки йирик ғалабани қўлга киритганди: «Базель» 3:0 ва «ЦСКА» 4:1.

Мазкур турда Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳам 4 та гол фарқи билан зафар қучди ва турнир жадвалида кучли учликка кўтарилиб олди.

Англия Премьер-Лигаси
7-тур беллашувлари
30 сентябрь, шанба


«Хаддерсфилд» — «Тоттенҳэм» 0:4

Голлар: Ҳарри Кейн, 9 (0:1). Бен Дэйвис, 16 (0:2). Ҳарри Кейн, 23 (0:3). Мусса Сиссоко, 91+ (0:4).

«Сток Сити» — «Саутгемптон» 2:1

Голлар: Маме Бирам Диуф, 40 (1:0). Майа Йошида, 77 (1:1). Питер Крауч, 85 (2:1).
Ноаниқ пенальти: Саидо Берахино, 43 (мезбон).

«Манчестер Юнайтед» — «Кристал Пэлас» 4:0

Голлар: Хуан Мата, 3 (1:0). Маруан Феллаини, 35 (2:0). Маруан Феллаини, 49 (3:0). Ромелу Лукаку, 85 (4:0).

«Вест Ҳэм» — «Суонси» 1:0

Гол: Диафра Сахо, 89 (1:0).

«Вест Бромвич» — «Уотфорд» 2:2

Голлар: Соломон Рондон, 18 (1:0). Жонни Эванс, 21 (2:0). Абдулай Дукуре, 37 (2:1). Ришарлисон, 96+ (2:2).

«Борнмут» — «Лестер» 0:0

«Челси» — «Манчестер Сити» 0:1

Гол: Кевин де Брюйне, 67 (0:1).

1 октябрь, якшанба
«Арсенал» — «Брайтон»
«Эвертон» — «Бёрнли»
«Ньюкасл» — «Ливерпуль»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Сити» Лондонда «Челси»ни мағлуб этди, «Юнайтед» эса 4 та гол фарқи билан зафар қучди