
ФИФА президенти Йозеф Блаттер унинг фаолияти билан боғлиқ тергов тугагунгача Швейцария ҳудудида қолишга мажбур.
АS испан нашрининг маълум қилишича, Швейцария ҳукумати тергов давом этгунга қадар Блаттерга мамлакат ташқарисига чиқишни тақиқлаб қўйишга қарор қилди.
Маълум қилинишича, Блаттер ўз ватанини тарк этишга қарор қилса, унда унинг қўлларига дарҳол кишан солинади.
Блаттер четга чиқа олмаслиги туфайли аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди, клублараро чемпионатга қуръа ташлаш маросими эса Токиодан Цюрихга кўчирилди.
Қонун вакилларининг фикрича, ФИФА коррупцион можаросига алоқадор бўлмаган оз миқдордагина юқори лавозимли амалдорлар қолган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.