“Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳсидан сўнг ҳар иккила бош мураббийлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди, деб ёзади Sports.uz.
"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Ғалабни мухлисларга бағишлаймиз. Биринчи даврада кетма-кет дуранглар бўлди. Ўшанда бизни ёлғизлатиб қўйишмаганликлари учун раҳмат. Бундан кейин ҳам бу каби ғалабаларга эришиб зафар қучишга ҳаракат қиламиз.
Мен Наманган келганимдан бери ҳалол ўйин намойиш этмоқдамиз. Биринчи бўлимда қўлимиздан келган ишни қилдик. Ёрдамчи мураббий олдинги баҳсни яхшилаб таҳлил қилди ва ўз кўрсатмаларини айтди. Бугунги ғалабада унинг хизматлари катта бўлди. Учрашувни тўлиқ бир хил темпда якунлаш борасида тайёргарлик олиб бордик. Чунки олдинги беллашувларда 65-дақиқадан сўнг ўйинни ташлаб юбораётгандик.
Ноябрда ҳамма футолчиларнинг шартномаси якунланади. Қолган турлардан сўнг футболчилар билан янги шартномалар борасида музокаралар олиб борамиз", - дейди Мўминжонов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди