12:12 / 02.10.2017
4 466

Пике сенсацион баёнот берди (видео)

Пике сенсацион баёнот берди (видео)
«Барселона» жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике сиёсий вазият шуни тақозо этса, Испания терма жамоасидан кетишга тайёр, деб ёзади Кун нашри.

Ушбу 30 ёшли футболчининг ватани ҳисобланадиган Каталонияда 1 октябрь куни Испаниядан алоҳида ажралиб чиқиш учун референдум ўтказилди. Испания ҳукумати бу референдумни қонуний эмас, деб топди ва полиция ҳамда фуқаролик гвардиясини сайлов участкаларини ёпишга юборди. Натижада полициячилар ва тинч аҳоли вакиллари ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

«Франкизм йилларида бизда ўз фикримизни айтиш учун имкон бўлмаган. Мен каталонман, каталонияликлигимдан фахрланаман. Биламан, Испания пойтахтида бизнинг демократия учун интилишларимизни қораловчи кишилар топилади.

Агар терма жамоа мураббийи ёки футбол федерациядаги бошқа кимдир мени миллий терма жамоада муаммолар туғдириши мумкин деб ҳисобласа, мен уларга 2018 йилги жаҳон чемпионатидан олдин муаммо туғдирмаслик учун терма жамоадан кетишим мумкин», – деган Пике тўғридан-тўғри эфир вақтида кўзига ёш олиб.

Испания терма жамоаси мураббийи ҳозирда Хулен Лопетеги ҳисобланади.
[media=https://youtu.be/P9m81nnfE5Q]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пике сенсацион баёнот берди (видео)