Узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтган енгилмас боксчимиз рақибини ҳайратга солди

Узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтган енгилмас боксчимиз рақибини ҳайратга солди
Профессионал рингда 19 та жангда ғалаба қозониб, бир маротаба дуранг натижа қайд этган Шерзод Ҳусанов уч ярим йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтди.

Фаолиятидаги 21-учрашувини беларуслик Кирилл Самодуровга қарши ўтказган ҳамюртимиз ҳамон маҳорат бобида муаммо йўқлигини кўрсатди. Унинг рақиби профессионал рингда тўққизта жангнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган эди.

Лекин ўнинчи учрашувда бундай бўлмади. Саккиз раунд давомида устунлик қилган Шерзод Ҳусанов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Манба: sports.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар