date
views 6 125

Улуғбек жаҳон чемпионлигига даъвогар боксчини техник нокаутга учратди

Улуғбек жаҳон чемпионлигига даъвогар боксчини техник нокаутга учратди
Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган 25 ёшли боксчимиз Улуғбек Ҳақбердиев фаолиятидаги тўртинчи жангини Россиянинг Троицк шаҳрида ўтказди, деб ёзади Sports.uz.

Бу йил учта жангда зафар қучган маҳоратли боксчимизнинг бу галги рақиби россиялик Дмитрий Сухотский бўлди. 36 ёшли мезбон боксчи профессионал рингда 23 та учрашувда зафар қучган, 16 марта рақибларини нокаутга учратган ва беш маротаба мағлуб бўлган. Дмитрий Сухотский уч йил муқаддам WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги камари учун ўтказилган жангда Адонис Стивенсонга имкониятни бой берган эди.

Гарчи Троицкийдаги учрашув олдидан кўпчилик тажриба бобида устун бўлган россиялик спортчининг имкониятини юқори баҳолаган бўлса-да, жангда бунинг акси юз берди.

Улуғбек Ҳақбердиев дастлабки раундаёқ рақибини нокдаунга учратди. Қолган раундларда ҳам Дмитрий ўзига келмади. Натижада еттинчи раундга бориб, унинг мураббийлари учрашувни тўхтатишни сўради.

Шу тариқа, Улуғбек фаолиятидаги кетма-кет тўртинчи ғалабасини нишонлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек жаҳон чемпионлигига даъвогар боксчини техник нокаутга учратди