
Куни кеча Руминия пойтахти Бухарестда Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроқўмининг йиғилиши ўтказилди.
Унда 2018 йилда Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда бўлиб ўтиши лозим бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентга кўчирилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Маълум бўлишича, IWF Ижроқўм йиғилишидан бироз вақт ўтиб, ташкилот расмий сайтида ҳам эълон қилинган, бироқ кўчирилиш сабабларига ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини 2016 йилда қўлга киритган.
Пхеньяндан ташқари уни ўтказиш учун Минск (Белоруссия), Эйлат (Исроил), Анахайм (АҚШ) ва Тошкент (Ўзбекистон) кураш олиб борганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.