4 октябрда маълум бўлишича, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга Лондоннинг "Арсенал" клубидаги акцияларини сотиш бўйича таклиф билдирилди. Клубнинг энг йирик акциядори, америкалик Стэн Кронке Усмоновнинг клубдаги улушини қўлга киритиш учун бу акцияларга 525 млн фунт стерлинг таклиф қилган. Агар битим амалга ошса, Кронке клуб акцияларининг деярли ягона эгасига айланади, деб ёзади Кун нашри.
Аввалроқ, аксинча Усмонов Кронкенинг клубдаги улушини 2,3 млрд долларга сотиб олишни истаётгани, бироқ америкалик рад жавобини бергани ҳақидаги маълумот пайдо бўлганди.
The Guardian британ нашри маълумотларига кўра, айни вақтда Кронке клубнинг 67 фоиз акциясига, Усмонов эса 30,04 фоиз акциясига эга.
Усмонов 2007 йилда клубнинг 14,5 фоиз акциясини 75 млн фунт стерлингга харид қилганди. Кейинчалик у клубдаги улушини кўпайтириб, жорий йил февралида уни 30 фоизга етказган.
Қайд этиш жоизки, "Арсенал" ҳозирда Англия чемпионати мусобақа жадвалида 13 очко билан 5-ўринни эгалламоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади