00:02 / 06.10.2017
5 054

Сурияликлар яна жасорат кўрсатиб Австралия билан дуранг ўйнади

Сурияликлар яна жасорат кўрсатиб Австралия билан дуранг ўйнади
2018 йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасининг плей-офф босқичидан ўрин олган Сурия–Австралия учрашуви якунига етди.

Унда 1:0 ҳисобида ортда бораётган Сурия терма жамоаси ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Умар ал Соманинг пенальтидан киритган голи эвазига мувозанатни тиклашга эришди ва ЖЧнинг финал йўлланмаси учун имкониятларини жасорат кўрсатган ҳолда орттириб олишди. Мазкур учрашувни “Спорт” телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатди.

Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган сурияликлар ўзларига нейтрал бўлган Малайзия стадионларининг бирида ўйин ўтказиб келишмоқда.

Шунингдек, бугун Сурия ўрнида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлиши мумкин эди. Чунки сурияликлар ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги 3-раундида Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишиб, жадвалда Ўзбекистондан фақат тўплар нисбатига жадвалда 3-ўринни эгаллаб плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Хуллас, Сурия терма жамоасининг мундиал йўлланмаси учун эртаги давом этмоқда, Ўзбекистон термасида эса бу эртакка аллақачон нуқта қўйиб бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 10 октябрь куни Сидней шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс ғолиби КОНКАКАФ минтақасида тўртинчи ўринни олган жамоага қарши ЖЧ йўлланмаси учун ўйнайди. Жавоб баҳсини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб бориши ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

ЖЧ-2018 плей-офф.
Сурия – Австралия 1:1 (0:1).


5 октябрь, 17.30, “Stadium Hang Jebat” стадиони.
Голлар: 0:1 – 40 Круз, 1:1 – 85, пенальти Аль-Сома.

Сурия: Альма, Аль-Мавас (Аль-Хатиб, 76), Аль-Аджан, Аль-Масри, Кальфа (Аль-Жафаль, 46), Аль Мобайед, Аль-Мидани, Хадж Мохамад, Юссеф, Хрибин (Мардикян, 80), Аль-Сома.

Австралия: Райан, Бехич, Рисдон (Рукавица, 63), Сэйнсбери, Миллиган, Муй, Дегенек, Лекки, Джерман, Юрич (Рогич, 83), Круз (Луонго, 69).

Огоҳлантиришлар: Аль Мобайед (13), Рисдон (36), Миллиган (45), Дегенек (51), Хрибин (78), Лекки (80), Аль-Масри (87).


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сурияликлар яна жасорат кўрсатиб Австралия билан дуранг ўйнади