Тошкентнинг “Обод” клуби кеча, 5 октябрь куни ЎзПФЛ Ижроия Қўмитаси мажлисининг баённомасига мувофиқ Ўзбекистон Олий Лигаси иштирокчилари сафидан четлатилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзбекистон Професссионал Футбол Лигаси ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар регламентининг 4-модда, 4.4 банди, ЎзПФЛ Ижроия Қўмитаси мажлисининг 5 октябрда бўлиб ўтган мажлисининг баённомасига мувофиқ Тошкентнинг “Обод” футбол клуби 2017 йилги футбол бўйича Ўзбекистон Чемпионати иштирокчилари сафидан четлатилди.
Шунингдек, Тошкентнинг “Обод” профессионал футбол клуби Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсум ярмидан ортиқ учрашувларида иштирок этгани боис, қолган учрашувларда техник мағлубият (- : +), унинг рақибларига эса техник ғалаба (+ : -) тақдим этилади.
“Обод” клубига кўрсатилган огоҳлантириш ҳамда қизил карточкалар ўз кучида қолади. Шунингдек, клубнинг иккинчи давра (8 та учрашув)да киритган ва ўтказиб юборилган голлари бекор қилинди.
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида Тошкентнинг “Обод” профессионал футбол клуби ходимлар ва футболчилар олдидаги меҳнат шартномалари ҳамда давлат солиқ органлари олдидаги молиявий мажбуриятлари ўз кучида қолади.
Клуб ходимлари ҳамда футболчиларига эса, мусобақа Регламентига асосан эркин агент мақомида бошқа клубларда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади”, дейилади расмий хабарда.
Маълумот учун, “Обод” Олий Лиганинг 23-туридан кейин 9 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Обод” жамоаси фаолиятини якунлаши ҳақида турли ҳил миш-мишлар тарқалганди, лекин сўнгги дақиқаларда украиналик инвесторлар жамоа ҳомийлигини ўз бўйниларига олиб, жамоани молиявий томондан таъминлашларини айтишганди, бироқ Олий Лигада қониқарсиз натижалар қайд этаётган клубнинг кимга ҳам кераги бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди