15:52 / 08.10.2017
6 210

Рамзан Қодиров Роналдинё билан тандемда Италия фахрийлари дарвозасига гол урди

Рамзан Қодиров Роналдинё билан тандемда Италия фахрийлари дарвозасига гол урди
Россия президенти Владимир Путин кеча — 7 октябрь куни 65 ёшни қарши олди.

Шу кеча Россиянинг «Лидер—65» клуби Италия фахрийларига қарши футбол ўйнаб, 6:3 ҳисобида устун келди, деб ёзди Daryo нашри. «Лидер—65»ни майдонга сардор сифатида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бошлаб чиқди.

Қодиров жамоасида Россия футболининг яқин ўтмишдаги юлдузларидан Валерий Карпин, Александр Кержаков, Роман Широков, Александр Филимонов ҳаракат қилди. Шунингдек, футбол афсоналаридан бири Роналдиньо ҳам «Лидер—65» сафида кўриниш берди.

Шоу учрашувида иштирок этиш учун Италия футболи фахрийларидан Сальваторе Скилаччи, Марко Кассетти, Фабрицио Раванелли, Марко Дельвеккио каби машҳурлар келди. Фахрийларга қарши «Ахмат» футбол клуби сардори Ризвон Уциев, Чеченистон парламенти вакили Магомед Даудов, Шимолий Кавказ вазири Лев Кузнецов кабилар ҳам ўйнади.

Италияликлар сафида ҳар учала голга Марко Дельвеккио муаллифлик қилди. Россияликлардан Роман Широков, Александр Кержаков, Лев Кузнецов, Магомед Даудов 1 тадан гол урди. Роналдинё ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Рамзан Қодиров эса 1 та гол уриб, бир марта голли узатмани ҳам амалга оширди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рамзан Қодиров Роналдинё билан тандемда Италия фахрийлари дарвозасига гол урди