Бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида уч йўналиш бўйича собиқ жаҳон чемпиони, британиялик боксчи Тайсон Фьюри фаолиятини тугатиб, айни вақтда Киев мэри лавозимини эгаллаётган украиналик собиқ боксчи Виталий Кличко билан жанг ўтказишга қизиқиш билдирмоқда.
2015 йил ноябрда Германияда ўтган 12-раундлик жангда Фьюри Виталийнинг укаси Владимирни ҳакамларнинг бир овозли қарори билан мағлуб этиб, IBF, WBA ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритганди.
Кейинроқ британиялик унвонларини ҳимоя қилишдан бош тортгани учун IBF унвонидан маҳрум этилган. 2016 йил ёзда унинг допинг-намунаси кокаин моддасига ижобий натижа берган.
Аввалроқ фаолиятини якунлаган Фьюри допинг билан боғлиқ тафтишдан кейин катта спортга қайтмоқчилиги маълум қилинганди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?