02:05 / 09.10.2017
4 005

ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Германия ўз гуруҳида 100 фоизлик натижани қайд этди

ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Германия ўз гуруҳида 100 фоизлик натижани қайд этди
ЖЧ-2018 саралаш босқичи Европа минтақасида иштирок этаётган амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси ўз гуруҳидаги сўнгги баҳсни ҳам кутилгандек ғалаба билан якунлади.

Ўз майдонида Озарбайжонни қабул қилган Лёв жамоаси 5:1 ҳисобида ғолиб чиқди. Учрашувнинг биринчи бўлимми 1:1 ҳисобида якунланганини қайд этиш жоиз. Муддатидан олдин ЖЧ йўлланмасини ҳал қилган германияликлар саралаш баҳсларидаги барча 10 та ўйинда ғалаба қозонишди. Тўплар нисбати 43-4.

Гуруҳдаги сўнгги тур учрашувлари натижалари билан танишин:

ЖЧ-2018 - Европа. C гуруҳи. 10-тур
Германия-Озарбайжон 5:1
Голлар
: 1:0 – Горецка – 8, 1:1 – Шейдаев – 34, 2:1 – Вагнер – 54, 3:1 – Рюдигер – 64, 4:1 – Горецка – 66, 5:1 – Жан – 81

Норвегия - Шимолий Ирландия
Гол
: 1:0 – Брант – 71 (автогол)

Чехия -Сан-Марино 5:0
Голлар
: 1:0 – Крменчик – 8, 2:0 – Крменчик – 23, 3:0 – Копиц – 27, 4:0 – Новак – 71, 5:0 – Кадлец – 83

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Германия ўз гуруҳида 100 фоизлик натижани қайд этди