date
views 4 982

Ғоибназаровнинг янги рақиби маълум, у енгилмас боксчи

Ғоибназаровнинг янги рақиби маълум, у енгилмас боксчи
Профессионал боксчимиз Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров 9 декабрь куни фаолиятидаги тўртинчи жангини ўтказади.
Ҳамюртимиз шу куни россиялик Андрей Климовга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин кутилмаганда 35 ёшли Климов ҳамда унинг жамоаси ўз режасини ўзгартирди ва Фазлиддин билан жанг қилмаслигини маълум қилганди.
Ниҳоят, машҳур промоутер Боб Арум бошчилигидаги Top Rank компанияси Ғоибназаровга янги рақиб топди. Олимпиада чемпиони 9 декабрь куни мағлубиятсиз одимлаёган Стивен Ортизга қарши рингга кўтарилади.

Америкалик 24 ёшли боксчи шу кунгача профессионал рингда 7 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Икки бор рақибларини муддатидан аввал таслим этган. У сўнгги жангини 24 июнь куни ўтказган ва Тайром Жонсни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди.
Фазлиддин Ғоибназаров ва Стивен Ортиз ўртасидаги 8 раундлик жанг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жангида украиналик жаҳон чемпиони Василий Ломаченко рингга кўтарилади.

Манба: olamsport.com
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ғоибназаровнинг янги рақиби маълум, у енгилмас боксчи