16:59 / 10.10.2017
6 074

ЖЧ-2018 саралаш. Австралия-Сурия ўйинини бошқараётган Равшан Эрматов захирага олинди

ЖЧ-2018 саралаш. Австралия-Сурия ўйинини бошқараётган Равшан Эрматов захирага олинди
Осиё минтақасидан ўрин олган ЖЧ-2018 саралаш плей-офф босқичи доирасида Австралия ва Сурия ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтмоқда.

Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилгани боис, баҳсда қўшимча бўлимлар белгиланди. Айнан қўшимча бўлимлар бошланган пайтда эътиборли ҳолат кузатилди. Учрашувни бошқариб бораётган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўрнига захира ҳаками Ильгиз Танташев бош ҳакамга айланди. Маълумотларга қараганда, Эрматов жароҳат олган.

Мазкур учрашувда қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ишламоқда.

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018 саралаш. Австралия-Сурия ўйинини бошқараётган Равшан Эрматов захирага олинди