Осиё минтақасидан ўрин олган ЖЧ-2018 саралаш плей-офф босқичи доирасида Австралия ва Сурия ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтди. Яшил қитъа вакиллари катта қийинчилик билан кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ сурияликлар Умар ас-Соманинг голи эвазига ҳисобни очишди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Тим Кэйхилл мувозанатни тиклади. Натижада австралияликларнинг сафардаги гол борасидаги устунлиги йўққа чиқди. Ушбу ҳисоб асосий вақтда ўзгармади. Натижада ушбу баҳсда қўшимча бўлимлар белгиланди.
Айнан қўшимча бўлимлар бошланган пайтда эътиборли ҳолат кузатилди. Учрашувни бошқариб бораётган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўрнига захира ҳаками Ильгиз Танташев бош ҳакамга айланди. Маълумотларга қараганда, Эрматов жароҳат олган.
Танташев ўйинни бошқара бошлагач, суриялик Маҳмуд ал-Мавас иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кўп бўлиб қолган Австралия терма жамоаси, бундан самарали фойдаланди. 109-дақиқада яна ўша Кэйхилл жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ўйин тугаши арафасида Сурия ҳисобни тенглаштиришига бир бахя қолди. Давроза устуни Австралияни голдан қутқариб қолди. Шу тариқа, 210 дақиқа давоми этган иккита ўйин натижасида Австралия кейинги босқичга йўл олди. Уларга КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи жамоаси рақиблик қилди. Бу Панама ёки Гондурас термаларидан бири бўлади.
ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, плей-офф, жавоб ўйини
АВСТРАЛИЯ - СУРИЯ 2:1. Асосий вақт — 1:1. Қўшимча бўлимлар — 1:0
Голлар: Тим Кэйхилл (13, 109) — Умар ас-Сома (6)
Дастлабки ўйин — 1:1
Манба: stadion.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди