Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар КОНМЕБОЛ минтақасидаги ЖЧ-2018 саралаш босқичининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мазкур ном унга InStat Index статистик маркази тадқиқотларидан сўнг берилган. Унинг кўрсаткичлари 366 пунктда кўрсатиб ўтилган. Неймар бу орқали собиқ клубдоши Лионель Мессини (Аргентина) ортда қолдирган – 354, учинчи ўринда Алексис Санчес (Чили) – 315.
Шунингдек бразилиялик футболчи дарвозага энг кўп зарба берган футболчи бўлган. Ўртача 90 дақиқа давомида «ПСЖ» ҳужумчиси ўртача 4,3тадан зарба берган. Мессида бу кўрсаткич 3,7тани ташкил қилган. Рақибни алдаб ўтиш борасида ҳам Неймарга тенг келадиган топилмаган (256 марта – 90 дақиқа давомида ўртача 17,8 марта). Унинг умумий жамоавий кўрсаткичи ўртача битта учрашувда 47,1тани ташкил қилган. Шунингдек Неймарга нисбатан ишлатилган қўполлик ҳам минтақада энг кўп (80 – ўртача 90 дақиқада 5,6 марта) кўрсаткичга эга.
Аргентина терма жамоасидан фақатгина ҳимоячи Николас Отаменди рақиб ҳужумини тўхтатиш кўрсаткичи бўйича (123 – ҳар ўйинда ўртача 7,8 марта) етакчи бўлган. Шунингдек «Манчестер Сити» ҳимоячиси яккакурашларда ғалаба қозониш бўйича ҳам тенгсиз (168 марта – ўртача ҳар ўйинда 10,6 марта) бўлган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди