Марсело: Зарур пайтда Роналду ўйин тақдирини ҳал қилади

Марсело: Зарур пайтда Роналду ўйин тақдирини ҳал қилади
“Реал” клуби ҳимоячиси Марсело “Хетафе”га (2:1) қарши кечган Испания чемпионати ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
– Биз Роналдудан нима кутишни биламиз. У қаторасига иккита баҳсда гол урмаслиги умкин, аммо зарур пайтда у доим ўйин тақдирини ҳал қилади.

“Хетафе” стадионида оғир чим, боз устига “Реал”га қарши ҳамма жиддий мотивация билан майдонга тушади. Аммо биз яхши ўйнадик ва катта қўламдаги ишни бажардик.

Баланд чим “Реал”га тўпни узатишда ҳалал берди-ми?
– Бунинг аҳамияти йўқ. Барча учун шаорит бир хил, ҳамма мослашишига тўғри келди, – деди Марсело.

Манба: uff.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар