date
views 6 994

Тезкор хабар: Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!

Тезкор хабар: Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!
Хабарингиз бор, ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги муваффақиятсиз иштирок сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилган эди.
ЎФФ раҳбарияти эса терма жамоа бошқарувига хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида айтиб ўтганди.

Sports.uz ахборот порталига маълум бўлишича, хориждан мутаҳассис топилгунига қадар терма жамоани "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев вақтинча бошқаради.

Шу ўринда таъкидлаш жойизки, ноябр ойида бўлиб ўтиши кутилаётган Қатарга қарши ўртоқлик учрашув Бердиев учун терма жамоадаги дебют ўйини бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тезкор хабар: Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!