11:39 / 23.10.2017
5 889

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик!

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик!
Бугун, 23 октябрь куни Лондон шаҳрида “The Best FIFA Football Awards 2017” тақдирлаш маросими ўтказилади.

Унда футбол оламида ўтган мавсум юксак натижаларга эришган футболчи ва мураббийлар ФИФА томонидан мукофотланади.

Тақдирлаш маросимига дунёнинг миллионлаб мухлислари эътибор қаратиши шубҳасиз. Чунки, унда замонамизнинг икки буюк футболчиси Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳамда Неймар энг нуфузли индивидуал соврин учун асосий даъвогарлар ҳисобланишади.

Шунингдек, маросимда ФИФА Президенти Жанни Инфантинонинг таклифига биноан Лондонга етиб борган Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроия қўмитасининг аъзоси Бобур Шодиев ҳам иштирок этишлари ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ўзбекистонда мана шу тадбирга бўлган катта қизиқишни инобатга олган ҳолда “UzReport TV” ҳамда “Futbol TV” ушбу кўрсатувни жонли эфирда тўлиқ трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Демак, бугун, 23 октябрь куни 22:00 дан бошлаб тақдирлаш маросимининг кириш қисми, юлдузларнинг ташрифи, йўлак орқали ўтиши ва фотосессияси “UzReport TV” ҳамда “Futbol TV” орқали намойиш этилади.

Асосий гала-оқшомнинг бошланиш вақти эса 23:30 ва уни ҳам томошабинлар жонли эфирда кузатиб боришлари мумкин.

Жаҳон юлдузлари иштирокидаги ФИФА тақдирлаш оқшомини ўтказиб юборманг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун ажойиб янгилик!