
Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ва Ижроқўм аъзоси Бобур Шодиев Лондонда бўлиб ўтаётган “The Best FIFA Awards 2017” маросимида Бразилия футболининг юлдузи Роналдо билан учрашди.
Бундан ташқари ЎФФ делегацияси “The Best FIFA Awards 2017” маросимида футбол афсонаси Диего Марадона билан учрашди.
Шунингдек, ЎФФ вакиллари «Реал Мадрид» клуби президенти Флорентино Перес, «Арсенал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси, ўтган мавсумнинг энг яхши голига асосий даъвогар Оливье Жиру, италиялик машҳур мураббий Карло Анчелотти, Барселона» ва Испания терма жамоаси юлдузи Андрес Иньеста каби жаҳонга машҳур футбол вакиллари билан учрашиш бахтига муяссар бўлди.





Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар