5 420
Алишер Никимбаев МТЖ мураббийлигига Карло Анчелотти номзодлиги борасидаги хабарларга ойдинлик киритди
Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббий танлашда шошма-шошарликка йўл қўймаслик лозимлигини, янги мураббий олиб келишга ҳали вақт етарли эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Футбол Экспресс” газетаси маълум қилди.
- Тўғриси, Рўзиқул Бердиев ва ЎФФ нима учун танқид қилинаётганига тушунмаяпман. Терма жамоанинг биринчи расмий ўйинигача 14 ой вақт бор. Шу сабабли янги мураббий танлашда шошилгандан фойда йўқ. Дуч келган мураббийни танлаш ҳам тўғри келмайди. Айни пайтда мураббийлар бозорида фақатгина Европада мавсум бошида ишсиз қолганлар бор. Албатта, ушбу рўйхатда Рональд де Бур, Карло Анчелотти кабилар ҳам бор. Лекин ЎФФ раҳбарияти улар билан музокара олиб бораётганлиги файт эмас. Шунингдек, улар терма жамоамизга келиши ҳам аниқ эмас. Мен учун ким вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажаргандан кўра бош мураббий сифатида ким билан шартнома имзоланиши муҳим. Шу асосий савол. Агар якунда терма жамоасини айни пайтда ЖЧга тайёрлаётган мураббий танланса ҳам ажабланмайман. Бундай ҳолатда ўз ишини июлда бошлаши керак бўлади. Кечми? Нима учун кеч? Осиё кубогигача бир ярим йил вақт бор. Тайёрланиш учун вақт етади. Кейин сиз учун қайси бири яхши: яна Осиё кубогидаги ярим финалми ёки ЖЧга чиқишми? Жавоб аниқ. Шунинг учун xавотирланишга ҳеч қандай сабаб йўқ.
Бердиевнинг бош мураббий этиб тайинланишига келадиган бўлсак, бу ерда барчаси оддий: ўз кучини миллий терма жамоада синаб кўришни истамайдиган мураббий йўқ. Рўзиқулни танқид қилаётганлар ҳам бундай имкониятдан фойдаланиб қолган бўлардилар, - дейди Никимбаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди