
Агар футболчилар сенга ишонишса, унда сен кўп нарсага эриша оласан...
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоадаги муваффақиятлари сири нимада эканлигини айтди.
«Муваффақиятларимнинг сабаби футбол ҳамда ўз касбимга бўлган меҳр ва иштиёқ туфайлидир. Шогирдларим футболчилик пайтида қўлга киритган совринларимга эмас, айнан менинг гапларимга ишонганликлари ва уни амалиётда қўллай олганликлари, мен учун жуда катта аҳмиятга эга. Агар футболчилар сенга ишонишса, унда сен кўп нарсага эриша оласан», — дейди Зидан.
Зидан қўл остидаги «Реал» кетма-кет икки бор ЕЧЛ (2015/16 ва 2016/17 мавсум), Испания чемпионлиги (2016/17 мавсум), Испания Суперкубоги (2017), УЕФА Суперкубоги (2016, 2017) ва клублар ўртасидаги ЖЧ (2016) ғолиблигини қўлга киритди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар