Франция чемпионатининг 11-турида пешқадам “ПСЖ” йирик ғалабани қўлга киритди.
Дисквалификация қилинган Неймарсиз ҳаракат қилган парижликлар “Ницца”га қарши баҳсда 3-дақиқадаёқ ҳисобн очишди. Ди Мариянинг жаримадан узатиб берган тўпини Кавани рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ ҳаракат қилиб тўрга йўллади. 31-дақиқада яна Д Мария-Кавани тандемининг комбинациясидан кейин уругвайлик ҳужумчи рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва уни усталик билан алдаб ўтиб, бўш дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди. 52-дақиқага келиб ҳисоб йириклашди. Бу гал қанотдан рақиб жарима майдончасига узатилган тўпни Кавани боши билан шериклари томон узатди. Тўп эса “Ницца” ҳимоячиси Дантенинг оёқларига тегиб, дарвозага йўл олди -3:0.
Ушбу ғалабадан кейин парижликларнинг очколари сони 29 тага етди ва улар чемпионат турнир жадвалини ишонч билан бошқаришмоқда. “Ницца” ҳисобида 10 очко бор. Балотелли жамоадошлари 14-поғонани эгаллаб туришибди.
Франция чемпионати.
11- тур
ПСЖ – Ницца 3:0
Голлар: 1:0 – 3 Кавани, 2:0 – 31 Кавани, 3:0 – 52, автогол Данте.
ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Рабьо (Ло Чельсо, 66), Дракслер, Ди Мария, Мбаппе (Пасторе, 80), Кавани (Лукас Моура, 85).
Ницца –Бенитес, Данте, Ле Маршан, Бюрне, Марлон, Снейдер, Лусамба, Менди (Тамез, 66), Ле-Мелу (Сент-Максимен, 78), Жалле, Балотелли (Плеа, 72).
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади