Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган марказий баҳс- Бильбаодаги “Сан Мамес” стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Месси жамоасининг ҳужумини бошлади ва тўпни чап қанотдаги шериги Альбага узатди. Қанот ҳимоячиси рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва тўпни айнан Мессига қайтарди. Лео эса ўзининг афсонавий чап оёғида кучли ва аниқ зарба йўллаб, ўйинда ҳисобни очди. Голдан кейин ҳам ҳар иккала томонда кўплаб имкониятлар юзага келди. Айниқса, мезбонларнинг бир биридан хавфли зарбаларини “Барса” посбони Тер Штеген ажойиб “сейв”лар орқали бартараф этиб турди. Меҳмонлар ўйиннинг сўнгги дақиқаларида рақибни қарши ҳужумда жазолашди. Паулиньо дарвозабон қайтарган тўпни осонлик билан бўш қолган дарвозага йўллади – 0:2.
Испания чемпионати, 10-тур.
Атлетик – Барселона 0:2
Голлар: 0:1 – 36 Месси, 0:2 – 90 Паулиньо
Атлетик – Аррисабалага, Нуньес, Лапорт, Иньиго Лекуэ, Боведа, Сан Хосе (Беньят, 68), Кордоба, Итурраспе, Рауль Гарсия, Иньяки Уильямс (Сусаета, 83), Адурис.
Барселона –тер Стеген, Альба, Пике, Умтити, Паулиньо, Серджи Роберто, Андре Гомеш (Нелсон Семеду, 83), Бускетс, Ракитич, Суарес, Месси.
Огоҳлантириш:Итурраспе (41), Бускетс (47), Пике (63), Паулиньо (75), Умтити (81).
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади