07:51 / 02.11.2017
4 240

АПЛ клубларининг навбатдаги юриши. «Тоттенҳэм» Лондонда «Реал Мадрид»ни таслим қилди

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида мусобақанинг амалдаги чемпиони «Реал» дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди.
АПЛ клубларининг навбатдаги юриши. «Тоттенҳэм» Лондонда «Реал Мадрид»ни таслим қилди
Ла Лиганинг сўнгги турини Жиронада ўтказиб, дебютант клубга имкониятни бой берган «Реал», энди Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақиятсиз беллашув ўтказди. Лондонда «Тоттенҳэм» меҳмони бўлган «Қироллик клуби»ни йирик мағлубиятдан Криштиану Роналдунинг голи қутқариб қолди.

Шу куни мадридликлар сафида «Тоттенҳэм»нинг собиқ футболчиси Лука Модрич тўлиқ ўйнади. Гарет Бэйл эса майдонга туширилмади. «Реал» учун қувончли фақатгина битта жиҳат бор бўлиб, Криштиану Роналду тўпурарлар баҳсида Ҳарри Кейндан ўзиб кетди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Дортмунднинг «Боруссия» клуби навбатдаги бор ҳол қўйди. Кипрда «AПОЭЛ»ни таслим қила олмаган Петер Бош жамоаси, ўз майдонида ҳам бу ишнинг уддасидан чиқолмади ва плей-офф йўлланмасини катта хавф остида қолдирди. Кейинги икки тур натижасидан қатъий назар «Тоттенҳэм» навбатдаги босқичга йўл олди.

Европа Чемпионлар Лигаси

«H» гуруҳи. 4-тур ўйинлари

1 ноябрь, чоршанба


«Тоттенҳэм» — «Реал Мадрид» 3:1

Голлар
: Деле Алли, 27 (1:0). Деле Алли, 56 (2:0). Кристиан Эриксен, 65 (3:0). Криштиану Роналду, 80 (3:1).

«Боруссия Д» — «AПОЭЛ» 1:1

Голлар
: Рафаэль Геррейру, 29 (1:0). Микаэль Поте, 51 (1:1).


Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ клубларининг навбатдаги юриши. «Тоттенҳэм» Лондонда «Реал Мадрид»ни таслим қилди