date
views 4 081

Месси судда катта пул ютиб олди

Месси судда катта пул ютиб олди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг La Razon газетаси билан судлашиб, 70 минг евро ютиб олди. Бу ҳақда «АР»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Нашр аргентиналик футболчини допинг истеъмол қилишда айблаганди. Бироқ, судда буни исботлай олмади.

Мессининг имиж ҳуқуқи билан шуғулланувчи компания бундан кейин ҳам футболчини обрўсизлантирмоқчи бўлганларга қарши кураш олиб боришини маълум қилди.

Лео қўлга киритган пулларни табиий офатлар ва урушларда жабр чекканларга ёрдам кўрсатувчи «Чегарасиз шифокорлар» ташкилотига хайрия қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси судда катта пул ютиб олди
LiveInternet